«оролбўйи минтақаси» тегли мақолалар


Япония Оролбўйида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 2 млн доллар ажратди
13 сентябрь 2023, 10:54

Япония Оролбўйида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 2 млн доллар ажратди

Япониянинг 2 млн долларлик молиявий кўмагида БМТТД Оролбўйида иқлимга чидамли қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳасини ишга туширди. Япония, шунингдек, инновацион технологиялардан фойдаланиш ва қишлоқ жойларидаги аҳоли барқарорлигини оширишда кўмаклашади.

Нукусдаги оилавий поликлиникаларда «Аллергия ва астма» мактаблари ташкил этилади
4 феврал 2023, 16:37

Нукусдаги оилавий поликлиникаларда «Аллергия ва астма» мактаблари ташкил этилади

Оролбўйи минтақасида аллергик касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш юзасидан «Аллергия ва астма» мактабларини ташкил этиш режа қилинмоқда. Нукус кўп тармоқли марказий поликлиникаси қошида ташкил этилаётган мактаблар аҳоли ўртасида бу турдаги хасталикларни эрта босқичда аниқлаш имконини беради.

ОТБ Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлимга қараб бошқариш лойиҳаси учун $150 млн қарз беради
28 сентябрь 2022, 16:09

ОТБ Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлимга қараб бошқариш лойиҳаси учун $150 млн қарз беради

Ўзбекистон Осиё тараққиёт банки билан «Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим ўзгаришига мос ҳолда бошқариш» лойиҳаси учун битим имзолади. ОТБ лойиҳа учун 25 йил муддатга ва 5 йиллик имтиёзли давр билан $150 млн қарз ажратадиган бўлди. Президент мазкур битимни маъқуллаб, қарор қабул қилди.

Европа Иттифоқи Орол денгизининг қуриган тубига 27 минг туп дарахт экади
29 апрель 2022, 14:19

Европа Иттифоқи Орол денгизининг қуриган тубига 27 минг туп дарахт экади

Европа Иттифоқи Ўзбекистонга совға сифатида ва ҳукуматнинг саҳрога айланаётган ерларни тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида йил охиригача Орол денгизининг қуриган тубига 27 минг туп дарахт экиш ниятида. ЕИ элчилари томонидан дарахтларнинг биринчи партияси 28 апрель куни экилди.

2026 йилгача Оролбўйи ҳудудларидаги 1 млн гектар ерга чўл ўсимликлари экилади
22 январ 2022, 16:34

2026 йилгача Оролбўйи ҳудудларидаги 1 млн гектар ерга чўл ўсимликлари экилади

Орол денгизининг суви қуриган туби ва Оролбўйи минтақасидан кўтарилаётган қум, туз ва чанг заррачаларининг салбий таъсирини камайтириш мақсадида 2022−2026 йилларда ушбу ҳудудларда ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилади. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларида жами 1 млн гектар ерга саксовул, қорабуроқ, қандим ва черкез ўсимликлари экилади. Яшил қопламалар учун 3900 тонна уруғ тайёрланади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм тадбиркорларига қатор имтиёзлар берилди
24 ноябр 2021, 11:35

Қорақалпоғистон ва Хоразм тадбиркорларига қатор имтиёзлар берилди

Президент қарори билан Қорақалпоғистоннинг айрим туманлари ва Хоразм вилояти тадбиркорларига қатор имтиёз ва преференциялар берилди. Мазкур ҳудудларда 85 та янги кичик саноат зонаси ташкил этиш режалаштирилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг